Тошкентга доимий прописка қилиш тартиби янада енгиллаштирилди


Бесплатная юридическая консультация:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Оглавление:

Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг телеграм каналида маълум қилинди.

Унга кўра, эндиликда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун турар жой ҳужжатлари, уй-жой мулкдорининг аризаси, никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилмайди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши умуман бекор қилинди:

  • эр-хотиннинг амалда яшаган жойида уларнинг камида бир йил биргаликда яшаганлиги тўғрисида маҳалла йиғини раиси ва профилактика инспектори томонидан имзоланган маълумотнома;
  • Олий Мажлис палаталари, Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек Президент билан келишган ҳолда лавозимга тайинланганлик, тасдиқланганлик, сайланганликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари;
  • давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари;
  • лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.
  • Қуйидаги ҳолларда вақтинчалик ҳисобга қўйиш учун турар жой ижара шартномаси ёки турар жойдан текин фойдаланиш шартномаси талаб этилмайди:
  • фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилганда;

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда.

Источник: http://www.sof.uz/news/show/13271-toshkentga-doimiy-propiska-qilish-tartib

Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинчалик прописка олиш учун ижара шартномасини тақдим этиш керак

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (pdf) билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди, деб ёзади «Norma.uz».


Бесплатная юридическая консультация:

Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун фуқаро аввал кўзда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда, турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиши керак.

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро турар жой мулкдорининг яқин қариндоши бўлса, турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой ёхуд унинг бир қисми мулкдорининг қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак.

Источник: http://daryo.uz/k/2016/03/09/toshkent-shahri-va-viloyatida-vaqtinchalik-propiska-olish-uchun-ijara-shartnomasini-taqdim-etish-kerak/

Вактинчалик прописка

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти доимий пропискаси илгари шунчаки тўсиқ ва тақиқ бўлган бўлса, эндиликда ўзига хос бизнесга айлангани тўғрисида ёзди.

Прописка бўйича қонунчилик такомиллаштирилди

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.


Бесплатная юридическая консультация:

МТВ ходимлари ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин

Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди.

Чет элликлардан вақтинчалик прописка учун жавобгарлик олиб ташланди

Чет эл фуқароларини бир ойгача муддатга вақтинчалик пропискага қўйиш талаби онлайн хабардор қилиш билан алмаштирилади.

Чет элликлар учун бир ойгача муддатли вақтинчалик прописка бепул бўлиши мумкин

Чет элликларга бир ойгача муддатга бериладиган пропискани бепул қилиш таклиф этилмоқда.

Ёшлар иттифоқи ходимлари пойтахтда прописка олишлари мумкин

Ёшлар иттифоқи ходимлари ишлаш даврида Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин.

Ходимлари Тошкент шаҳри ва вилояти пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага ошди

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ходимлари ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди.


Бесплатная юридическая консультация:

Чет элликлар учун Ўзбекистонда ишлаш осонлашади

Президент қарори билан республика ҳудудида хорижий малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ўзбекистон хорижлик мутахассисларни жалб қилиш учун шароитлар яратади

Президент хорижлик малакали мутахассисларни Ўзбекистонда ишлашига қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Яна бир ташкилот ходимлари пойтахт пропискасини олиш имконига эга бўлди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари ҳам Тошкент ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.

Пойтахт пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилот сони яна биттага кўпайди

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси ҳам ўз ходимларини пойтахт ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин.

Ходимлари Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага ошди

Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.


Бесплатная юридическая консультация:

Пропискага қўйиш тартиби такомиллаштирилди

Қорақалпоғистон ва вилоятларда доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби такомиллаштирилди.

Турар жойнинг мерос кўринишида ўтиши тартибига ўзгариш киритилди

Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи унинг вафотидан кейин очиладиган мерос таркибига кирмайди.

Маҳалладан бериладиган маълумотномалар бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамаси маҳалла қўмитасидан бериладиган маълумотномалар турларини тубдан қисқартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Тошкентда вақтинчалик пропискани портал орқали бир кунда олиш мумкин

Тошкентда вақтинчалик пропискани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бир иш кунида олиш мумкин.

Себзорда уйлар бузиляпти, бу ерда элчихоналар квартали қурилади

Тошкентнинг Себзор даҳасида бир нечта ҳовли-жойлар бузила бошлади. Бу ерда учта элчихона қурилиши мўлжалланмоқда. Аҳолига янги қурилган уйлар бериляпти.


Бесплатная юридическая консультация:

Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиали ташкил этилди

Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қўқонда Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади

Қўқонда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади.

Эр ёки хотиннинг Тошкент ва Тошкент вилояти пропискасига ўтиши осонлашиши мумкин

Эр ёки хотиннинг биргаликда қанча вақт яшашидан қатъи назар, Тошкент ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйилишига рухсат бериш таклиф қилинмоқда.

Источник: http://www.gazeta.uz/uz/search/?q=%D0%B2%D0%B0%D0%BA%D1%82%D0%B8%D0%BD%D1%87%D0%B0%D0%BB%D0%B8%D0%BA+%D0%BF%D1%80%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%81%D0%BA%D0%B0

FINANSIST.UZ

МОЛИЯ олами

Тошкентда пропискасиз уй сотиб олиш ва вақтинчалик прописка тартиби ўзгармоқда

Министерство юстиции разработало проект постановления Кабинета Министров по упрощению процедуры учета граждан по месту пребывания в г. Ташкенте и Ташкентской области. Об этом сообщается на телеграм-канале ведомства «Ҳуқуқий ахборот».


Бесплатная юридическая консультация:

Срок пребывания без постановки на учет – 10 дней

Предлагается установить, что пребывание граждан Узбекистана в столице и столичном регионе сроком до 10-ти дней постановки на учет не потребует.

Важно! Началом этого срока планируется признать дату прибытия по железнодорожному билету либо авиабилету. А когда билет отсутствует, – число по отметке участкового о прибытии гражданина, которая проставляется в копию паспорта.

Временная прописка – от 10 дней до 1 года

В настоящее время согласно п. 12 указанного Положения учет гражданина по месту пребывания в г. Ташкенте и Ташкентской области производится без его выписки из постоянного местожительства на срок от 5-ти дней до 6-ти месяцев. А для граждан, прибывших на учебу в образовательные учреждения, – на период учебы.

Бесплатная юридическая консультация:

Эти сроки предлагается увеличить – от 10 дней до 1 года.

На сезонную работу – без договора аренды

Для граждан, прибывающих на сезонную работу (строительство, сельское хозяйство и др.) учет по месту пребывания не потребуется. Взамен выдвинута инициатива о введении их регистрации инспектором профилактики в специальной книге.

Для этого потребуется заключить официальный договор по осуществлению сезонной работы, в котором инспектор профилактики проставит соответствующую отметку о регистрации. С договором представляется оригинал и копия паспорта.

О том, кто еще может «временно прописаться» без договора аренды – здесь.


Бесплатная юридическая консультация:

Проект может быть изменен, дополнен или отклонен.

Министерство юстиции в своем телеграм-канале «Ҳуқуқий ахборот» разместило проект изменений в Ставки государственной пошлины.

Согласно предлагаемым поправкам, за нотариальное удостоверение договоров купли-продажи, мены, ренты, уступки недвижимого имущества (его части) или иного отчуждения недвижимости в г. Ташкенте или Ташкентской области ставка госпошлины для физлиц, постоянно проживающих в Узбекистане и прописанных в других регионах страны, составит 3% от суммы договора, но не менее 10 МРЗП.

Помимо снижения ставки госпошлины будут отменены все дополнительные требования для иногородних по приобретению недвижимости в столице и столичной области, действующие с июля 2017 года:

  • о приобретении недвижимого имущества в новостройках Ташкента и Ташкентской области (т.е. разрешат приобретение жилья на вторичном рынке);
  • о минимальной стоимости приобретаемого жилья вМРЗП (т.е. можно будет приобрести и более дешевое жилье);
  • об осуществлении расчетов за приобретенную недвижимость через банковские счета.

Действующая повышенная ставка в 400 МРЗП за переоформление приобретенного недвижимого имущества в течение 3-х лет со дня его приобретения сохранится с одним исключением. При оформлении дарения супругу, родителям, детям, внукам, бабушкам, дедушкам, родным братьям и сестрам собственника она применяться не будет.

Условия приобретения недвижимого имущества в г. Ташкенте и Ташкентской области иностранцами и лицами без гражданства, получившими вид на жительство в нашей стране, согласно проекту, никак не изменятся. Напомним, им разрешается приобретать недвижимость стоимостью не менее 600 млн сумов с осуществлением расчетов через банковские счета, с оплатой госпошлины в размере 10% от суммы договора.


Бесплатная юридическая консультация:

Проект может быть изменен, дополнен или отклонен.

Источник: http://finansist.uz/uz/vaqtinchalik-propiska-va-toshkentdan-uy-sotib-olish/

Вактинчалик прописка

Тafsilot.uz сайти Ягона портал орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирига ушбу масала юзасидан бир нечта саволлар билан мурожаат қилди. Мурожаатга ИИВнинг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бадридин Шорихсиев имзоси билан жавоб олинди.

Жавоб хатида қайд этилишича, чиндан ҳам Ички ишлар вазирлигининг “Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги меъёрий ҳужжатларга қўшимча ўзгартириш киритилиши муносабати билан 2015 йилнинг 25 октябрь кунидан буён фуқароларни турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш вақтинчалик тўхтатилган. Бироқ бугунги кунга келиб “вақтинчалик прописка” очилган ва фуқароларни доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича 5 кунда 6 ойгача муддатга шаҳар, туман ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим (бўлинма)лари (халқ тилида “паспорт столи” деб аталувчи идора) томонидан амалга оширилмоқда.

“Вақтинчалик прописка”, яъни фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:


Бесплатная юридическая консультация:

1) ИИВ томонидан белгиланган намунадаги ариза;

2) Фуқаронинг паспорти ёки ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;

3) Фуқаро яқин қариндошларини (ота-ота фарзандларини, фарзандлар ота-онасини, эр хотинини, хотин эрини) вақтинча рўйхатга қўйдираётган бўлса, мулк эгасининг нотариал тасдиқланган аризаси (розилик хати);

4) Агар бегона шахслар вақтинчалик рўйхатга қўйилаётган бўлса, ижара шартномаси;

5) Уй эгасининг паспорти нусхаси;


Бесплатная юридическая консультация:

6) Уйнинг кадастр ҳужжатлари;

7) Уйга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (олди-сотди ёки ҳадя шартномаси, Давлат ордери, мерос гувоҳномаси, ҳокимлик қарори ва ҳоказо);

8) Агар эр хотинининг, хотин эрининг уйига вақтинча рўйхатга қўйилаётган бўлса, никоҳ тузилгани ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси (шунингдек, ушбу ҳужжатнинг асли ҳам кўрсатилади);

9) Болаларни рўйхатга қўйиш учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларининг нусхалари (шунингдек, уларнинг асли ҳам кўрсатилади) ҳамда 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат. Вояга етмаганлар фақатгина ота-оналари билан бирга прописка қилинади;

10) Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учун, шунингдек турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Айни пайтда бу бир киши учун 2604 сўм 80 тийинни ташкил этади);

11) Алоҳида ҳолларда зарурат туғилса бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам талаб этилиши мумкин.


Бесплатная юридическая консультация:

Расман “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби” деб юритиладиган, оддий халқ “вақтинчалик прописка” деб атайдиган ҳужжат республикамизнинг бошқа ҳудудидан келиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишлаётган ёки ўқиётган юртдошларимиз учун катта аҳамиятга эга ҳужжатлардан биридир.

Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига кўра, фуқаролар пойтахт шаҳри ва вилоятида ҳисобга туриш учун келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига белгиланган тартибда мурожаат этиши керак. Бу талабнинг бажарилмаслиги маъмурий жавобгарликка тортилиш учун асос бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Паспорт тизими қоидаларини бузиш” деб номланувчи 223-моддасида белгиланишича, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда; паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйиши, шунингдек, фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйиши — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда; вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш — мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Источник: http://uz24.uz/uz/society/vautinchalik-propiska-ochildimi

Пойтахтда вақтинчалик прописка олиш таомили соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдагисон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга (16.02.2012 йилдаги 41-сон ВМҚга 1-илова) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.


Бесплатная юридическая консультация:

Эндиликда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун нотариал тасдиқланган турар жойнинг ижара шартномасини ёки турар жойдан текин фойдаланиш шартномасини тузмасалар ҳам бўлади. Бунинг ўрнига улар юқорида кўрсатилган мақсадларда келганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яқин қариндошлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳисобга қўйишда ҳам шартнома талаб этилмайди (батафсил – бу ерда ).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.12.2017 йилда кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан « Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги » ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Источник: http://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/poytahtda_vaqtinchalik_propiska_olish_taomili_soddalashtirildi


Бесплатная юридическая консультация:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинчалик прописка тартиби ўзгаради

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига мавсумий ишларга келадиган фуқароларни рўйхатга олишда янги тартибни жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка билан боғлиқ янгича ёндашувларни амалга татбиқ этиш белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган қарорлар лойиҳаларида мазкур масалаларнинг ҳуқуқий ечими келтирилгани хабар қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида, хусусан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига мавсумий ишларга келадиган фуқароларни рўйхатга олишда янги тартибни жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳада, хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомнинг 21 1 банд билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.

“21 1 . Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига мавсумий ишлар (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) (кейинги ўринларда мавсумий ишлар деб аталади) билан шуғулланиш учун етиб келган фуқародан, унинг профилактика инспектори томонидан қайд қилиниши шарти билан, вақтинчалик яшаш жойи бўйича ҳисобга туриши талаб қилинмайди.


Бесплатная юридическая консультация:

Мавсумий ишлар билан шуғулланиш учун етиб келган фуқаро мавсумий ишлар олиб борилаётган жойнинг профилактика инспектори томонидан, махсус қайдлар китобига тегишли ёзув ва мавсумий ишларни амалга ошириш бўйича шартномага санани кўрсатиб белги қўйган ҳолда, инспектор имзоси билан тасдиқланиб қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади:

фуқаро паспорти (тақдим этилади); паспорт нусхаси; мавсумий ишни тақдим этаётган шахс ва фуқаро ўртасидаги шартнома.

Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мавсумий ишларни амалга ошириш бўйича шартнома оддий ёзма шаклда тузилади”.

Источник: http://qalampir.uz/news/toshkent-shaxri-va-toshkent-viloyatida-vaqtinchalik-propiska-tartibi-ozgaradi-16622

Тошкентда вақтинча пропискадан ўтиш тартиби ўзгарди

Айни кунларда Ўзбекистон пойтахтида яшовчи фуқаро сифатида вақтинча пропискадан ўтганлар паспортига муҳр босилмаяпти.


Бесплатная юридическая консультация:

Тошкент шаҳрида пропискаси борлигини тасдиқловчи бундай муҳр паспортда бўлмагани эса¸ вақтинчалик прописка олган тақдирда ҳам¸ вилоятдан келган фуқаро Тошкент шаҳрида ишга жойлаша олмайди¸ дейиш учун асосдир.

Озодлик мухбири июл ойидан бошлаб қайта очилгани хабар қилинган Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискадан ўтиш тартибининг жорий ҳолатини ўрганиш учун пойтахтдаги бир неча туман Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилди.

— Ариза ëзасизлар, бланка тўлдирасизлар, домнинг кадастрлари бўладию ҳужжатлари, ўшанинг копиясини тақдим этсанглар, қўйиб беришади. Уч ойга қўйиб беришади. Тугаса¸ яна қўйиб юраверади. Бу қоғоз билан ишга боролмайди. Фақат Тошкентда яшаш учун берилади у. Паспортга ëпиштирилмайди бу нарса ҳозир. Қоғозча берилади қўлига¸ холос¸ деди пойтахтдаги Чилонзор туман Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими расмийси.

Пойтахтдаги Олмазор туманининг айни бўлими вакили ҳам¸ вилоятдан келган Ўзбекистон фуқаролари¸ хусусан¸ Тошкентдаги олий ўқув юртларини тугатиб¸ пойтахтда ишга жойлашиш илинжида юрган ëшларнинг пойтахтда вақтинчалик пропискага ўтиш тартиби юзасидан тушунтириш берди:

— Институтни битирган бўлса, улар ëтоқхонага бир йилдан қўйдирган бўлади. Ëтоқхонадан чиқиб ўзининг вилоятига доимий рўйхатга туриб, уйнинг эгаси уйнинг плани билан келади паспортларини олиб. Уч кундан ортиғигача бошлиқ ҳал қилади. Студентларники ўқув йили бошида бир йилга қўйилади.


Бесплатная юридическая консультация:

Биз ҳозир паспортга муҳр урмаяпмиз. Келиш варақаси¸ деган бор бизда Форма- 9. Ўшанга уриб берамиз. Энди уни ишга олиш олмаслик¸ бизнинг ваколатимиз эмас. Вилоятлардан Тошкент шаҳрига келган Ўзбекистон фуқаросининг Тошкент шаҳрида юришини қонунийлаштириб берамиз биз. Уни ишга олиш олмаслик бизнинг ваколатимиз эмас. Неча ойга қўйса, ўша муддатда юриши мумкин. Яна продление қилаверади.

Ҳозирча Тошкент шаҳрида доимий пропискадан ўтиш тўхтатилган. Доимийга ўтиш, янги қонун чиқаяпти¸ Худо хоҳласа¸ байрамдан кейин чиқса, ўқиб ўрганиб кейин бу саволингизда жавоб берамиз. Ҳозирча доимий прописка йўқ¸ деди Олмазор туман Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими расмийси.

Ҳар иккала расмий ҳам¸ айни кунларда вилоятдан келганлар учун Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискаси борлигини тасдиқловчи алоҳида ҳужжат на бу шахснинг Тошкентда ишга жойлашиши ва на унинг болаларининг боғча ëхуд мактабга чиқиши учун асос бўла олишини билдирдилар.

Бу маълумотни Тошкент шаҳар Миробод туман Меҳнат биржаси ходими ҳам тасдиқлади.

— Йўқ, ҳозир вақтинчалик прописка билан қўйишмаяпти. Олти ойга ишга олмайди ҳеч ким. Олдинлари мумкин эди. Ўзимиз ҳам вақтинчалик рўйхат билан ҳисобга олаверар эдик. Ҳозир йўқ дейишди. Временний пропискаларни ишлаб турган ишидан ҳам бўшаттирди хабарингиз бўлган бўлса¸ деди Тошкентдаги Меҳнат биржаларидан бири ходими.


Бесплатная юридическая консультация:

Расмий хабарларга кўра¸ айни кунларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар тоифалари – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда ва расмийларнинг Озодликка билдиришича¸ лойиҳанинг Мустақиллик байрамидан ўтиб¸ сентябр ойида қабул қилиниши кутилмоқда.

Асосан¸ Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулки борлар ëки турмуш ўртоғи доимий пропискага эга бўлганларга доимий прописка беришни кўзда тутувчи бу қонун лойиҳаси¸ расмий даъвога кўра¸ прописка жараëнидаги коррупцияга қарши курашни мақсад қилган.

Аммо мустақил кузатувчилар¸ амалда бунинг акси бўлиши¸ Ўзбекистон фуқароларининг ўз мамлакати ичида ҳаракатланиш ва меҳнат қилиш ҳуқуқини топтовчи прописка тизимини кучайтириш¸ аксинча¸ бу соҳада шундоқ ҳам илдиз отган порахўрликни янада кучайтиришини таъкидламоқдалар.

Источник: http://www.ozodlik.org/a/.html

Toshkentda vaqtinchalik ro‘yxatdan onlayn o‘tish imkoniyatlari

Foto: Eldos Fazilbekov / Spot


Бесплатная юридическая консультация:

“Elektron hukumat” tizimini rivojlantirish markazi xodimlari tomonidan Toshkent shahrida vaqtinchalik propiska qilishning onlayn usuli haqida maqola tayyorlandi.

“Elektron hukumat” tizimini rivojlantirish markazi xodimlari tomonidan Toshkent shahrida vaqtinchalik propiska qilishning onlayn usuli haqida maqola tayyorlandi.

O‘zbekiston fuqarolarini turar joyi bo‘yicha hisobga olish Vazirlar Mahkamasining qaroriga muvofiq tasdiqlangan “O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarini Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish va turgan joyi bo‘yicha hisobga olish tartibi to‘g‘risida»gi Nizomga asosan amalga oshiriladi.

Toshkent shahrida vaqtincha propiska qilish muddati 5 kundan 6 oygacha.

Maqolada qayd etilishicha, IIV statistikasiga asosan yiligadan ortiq O‘zbekiston fuqarolari Toshkent shahrida vaqtinchalik propiskani rasmiylashtirishadi.

Toshkentda ro‘yhatdan o‘tish uchun elektron tarzda ariza berish

Hozirgi paytda “Toshkentda va Toshkent viloyatida tashrif joyida ro‘yxatdan o‘tish” xizmati optimallashtirilgan holda YAIDXPda test rejimida ishlayapti. Shuning uchun, arizachi (ijara hakidagi shartnomasi bo‘lmasa) quyidagicha holatlarda an’naviy tarzda xizmatdan foydalanadi:

  • arizachi uy egasining yoki ushbu uyda doimiy ro‘yxatda bo‘lgan yashovchining yaqin qarindoshi bo‘lsa;
  • Toshkentga yoki Toshkent viloyatiga ishga aloqador safarlar, o‘qish, ta’til, malaka oshirish, davolanish munosabati bilan tashrif buyurgan bo‘lsa.

Ushbu xizmatdan elektron tarzda foydalanish uchun OneID tizimida ro‘yxatdan o‘tish lozim. Shunlan keyin YAIDXPda avtorizatsiya qilinadi va “Fuqarolik” bo‘limida joylashgan xizmatdan foydalaniladi.

Onlayn tarzida xizmatdan foydalanish uchun elektron shaklni to‘ldirish va quyida keltirilgan ma’lumotlarni kiritishi lozim bo‘ladi.

Onlayn tarzda xizmatdan foydalanish bosqichlari:

1-bosqich. Uy egasi YAIDXPdan foydalunuvchilar safiga ko‘shilishi va YAIDXPdan foydalanganda amal qilinadigan tartib-qoida bilan tanishib, unga amal qilish majburiyatini zimmasiga oladi va xizmatdan foydalanishga o‘tadi.

2-bosqich. Uy egasi o‘zini “men uy egasiman” deb belgilaydi.

3-bosqich. Tizim avtomatik tarzda shaxsiy ma’lumotlarni to‘ldiradi. Arizachi uni “Kadastr raqami”, “Jismoniy shaxsning shaxsiy raqami (JSHSHR)”, “Vaqtinchalik ro‘yxatda turish muddati” ma’lumotlari bilan to‘ldirilishi zarur.

4-bosqich. Arizachining 16 yoshga to‘lmagan farzandlari bo‘lsa, ularni ham vaqtincha ro‘yxatdan o‘tkazish zarurati tug‘ilsa, bolalar haqida quyidagi ma’lumotlar kiritiladi:

  • familiya, ism, otasining ismi;
  • tug‘ilgan yili;
  • tug‘ilgan joyi;
  • qarindoshlik darajasi.

5-bosqich. Uy egasiga maxsus kod beriladi (invoys). Ushbu kodni u vaqtinchalik ro‘yxatdan o‘tuvchiga berishi lozim, chunki shu bosqichdan keyin arizani to‘ldirish uy egasidan ro‘yxatdan o‘tgan shaxsga o‘tadi.

6-bosqich. Invoysni uy egasidan olgandan keyin vaqtinchalik ro‘yxatdan o‘tgan shaxs YAIDXPda avtorizatsiyadan o‘tadi va xizmatga kiradi. Birinchi bo‘lib, ro‘yxatdan o‘tgan shaxs uy egasi kabi YAIDXPdan foydalanish qoidasi bilan tanishib chiqish shartlarini qabul qiladi.

7-bosqich. Fuqaro o‘zini “men uy egasimasman” deb belgilaydi.

8-bosqich. Keyingi bosqichda, ro‘yxatdan o‘tuvchi uy egasidan olingan invoysni kiritib, rasmdagi kodni kiritib, autentifikatsiyadan o‘tishi lozim.

9-bosqich. Invoysni kiritgandan so‘ng tizim ro‘yxatdan o‘tadigan shaxs arizasining maxsus shaklini yaratadi, bu jarayonda tizim avtomatlashgan holda barcha zaruriy ma’lumotlarni Ichki ishlar vazirligining idoraviy ma’lumotlar bazalaridan oladi.

10-bosqich. Ro‘yxatdan o‘tadigan shaxs ro‘yxatdan o‘tish maqsadi, sanasi, ish faoliyati va doimiy turar joyini ko‘rsatishi lozim. Kelishuv shartlarini tasdiqlashi zarur.

11-bosqich. Ariza to‘liq to‘ldirilgandan keyin ko‘rib chiqish va qaror qabul qilish uchun “Pasport viza” tizimiga yunaltiriladi.

12-bosqich. Ijobiy hulosa chiqarilgan holatlarda MvFRB tomonidan, uy egasining va ro‘yxatdan o‘tuvchi shaxsning shaxsiy kabinetiga, muvaffaqiyatli ro‘yxatdan o‘tganligini tasdiqlovchi elektron hujjat yuboriladi.

Ro‘yxatdan o‘tganlik to‘g‘risidagi hujjatning elektron nusxasi, asl nusxaga tenglashtiriladi va huquqiy hujjat hisoblanadi. Hujjatning haqiqiyligini pastki qismida joylashgan QR-kod orqali aniqlash mumkin.

Источник: http://www.spot.uz/oz/2018/10/03/propiska/

vaqtinchalik propiska

Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz.

Август ойининг ўрталаридан бошлаб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни доимий пропискага қўйиш.

Мирзиёев: Тошкентда уй олиш — АЗОБ!

Айрим фуқароларга яшаш жойларини хусусийлаштириб, Тошкентда доимий рўйхатдан ўтишга рухсат берилди ➥.

XAMMAGA SALOM KANALIMIZGA ALBATTA OBUNA BOLING.

Savol: Rossiyada kop musulmonlar ismlarini ruslarning ismiga almashtirib, misol uchun Abdullohni Andrey, .

Пропискага қўйиш бўйича янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz.

Kanalimizga obuna bo`lishni unutmang! .

Халқаро пресс-клубда 2018 йил Давлат дастурининг муҳокамасида Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Н.Жўраев..

Тошкент шаҳар паспорт столлари давлат ташкилотларида ишловчи фуқароларни пойтахтга вақтинча прописка.

Источник: http://topvidos.mobi/online/govideo-+vaqtinchalik+propiska